Ҳид билиш нега йўқолади?
![](https://hordiq.uz/wp-content/uploads/2024/03/img_20240328_004330_509.jpg)
– Ҳид билиш қобилиятининг пасайиб бориши ёки буткул йўқолишининг бир қанча сабаблари бор. Улардан энг кўп учрайдигани ўткир ёки сурункали тумов касаллигидир.
– Грипп, аллергик касалликлар, вирусли инфекциялар хам бу ҳолатни келтириб чиқариши мумкин. Аксарият ҳолатларда бу қўрқинчли ҳисобланмайди. Касаллик тўлиқ даво курсларидан сўнг, секин-асталик билан ўтиб кетади.
– Айрим касалликлар (нерв системаси касалликлари, қандли диабет)да бу ҳолат тўғридан-тўғри юзага келиши ҳам мумкин. Бундай пайтларда айрим беморлар шифокор маслаҳатисиз томир торайтирувчи томчилардан ҳам фойдаланишади. Улардан узоқ вақт давомида кўп миқдорда фойдаланиб бўлмайди.
– Энг яхшиси, ЛОР шифокорга мурожаат қилинг.