Нуротада 94 ёшли онахонга туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома топширилди

Нуротада 94 ёшли онахонга туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома топширилди

Нурота туманининг олис Қизилча қишлоғида яшовчи Анора Мусурмонова 1930 йил 1 июлда туғилган. Аҳолини рўйхатга олишда унинг ҳали ҳам туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси йўқлиги маълум бўлди. Адлия ходимлари ҳужжатни расмийлаштириб, аёлга топширишди.

“Авваллари онамнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжати бўлмагани учун нафақа олиш қийин эди.Бунинг учун ҳар сафар маҳалладагилар келиб, пул бериш учун уни суратга олишарди.Ҳужжатлар билан ҳаммаси осонлашди, – деди қизи Шакарой Юзбоева.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: