ТДИУ талабалари Москвадаги халқаро олимпиада ғолиби бўлишди

ТДИУ талабалари Москвадаги халқаро олимпиада ғолиби бўлишди

Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг “Бухгалтерия ҳисоби” кафедраси профессор-ўқитувчилари ҳамда “Бухгалтерия ҳисоби ва аудит” факультетининг талабаларидан иборат университет жамоаси Патриса Лумумба номидаги Россия Халқлар дўстлиги университетида 2024-йилнинг 27-29-март кунлари бўлиб ўтган “Атрофимиздаги бухгалтерия ҳисоби” халқаро олимпиадасида иштирок этди.

 

Университет ахборот хизматининг хабар беришича, мазкур халқаро олимпиадада ТДИУ талабалари якка тартибдаги танловда 1 ўринни, жамоавий тартибдаги танловда эса 3 ўринни эгаллашган.

 

Маълум бўлишича, халқаро олимпиадада 67 та университетдан 89 та жамоа ва умумий ҳисобда 524 нафар талабалар иштирок этган.

Дўстларингизга ҳам юборинг: