18 йилдан бери давлатлараро қидирувда бўлган шахс қўлга олинди

18 йилдан бери давлатлараро қидирувда бўлган шахс қўлга олинди

Қозоғистоннинг Жамбил вилоятида 18 йилдан бери давлатлараро қидирувда бўлган Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди. Бу ҳақда Қозоғистоннинг “Казинформ” нашри хабар берди.

Билдирилишича, эркак Қозоғистон давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтган. Шунингдек, у 2006 йилда Ўзбекистон ҳудудида қасддан қотиллик содир этгани учун давлатлараро қидирувга берилган.

“Тергов манфаатларини кўзлаган бошқа маълумотлар ошкор этилиши шарт эмас”, дея аниқлик киритди Қозоғистон ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органи.

Ҳозирда фуқарони жиноий жавобгарликка тортиш учун Ўзбекистон ҳудудига экстрадиция қилиш масаласи ҳал қилинмоқда.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: