Бор сотади-да! Уни ош қилиб пишириб бўлмаса, кийим қилиб кийиб бўлмаса!..

Бор сотади-да! Уни ош қилиб пишириб бўлмаса, кийим қилиб кийиб бўлмаса!..

Бор экан, демак, уни ишлатиш керак. Ғамлаб, банкка ташлаб қўйиб, атрофини айланиб томоша қилгандан бир чақалик фойда йўқ… Хуллас, жорий йилнинг январь-февраль ойларида Ўзбекистон хорижга 1 миллиард 317 миллион 800 минг долларлик олтин экспорт қилган. Бу ўтган йилнинг дастлабки икки ойида сотилган олтин қийматидан 11,5 фоизга кўпдир.
Статистика агентлиги ҳисоботида кўрсатилишича, 2023 йил январь-февралида мамлакат четга 1 миллиард 182 миллион долларлик олтин сотган эди.
Марказий банк қайдича, 2024 йилнинг 1 март ҳолатига кўра олтин-валюта захиралари 32 миллиард 195 миллион 800 минг долларни ташкил этган.
Дўстларингизга ҳам юборинг: