Эронда самолёт ҳавога кўтарилиши билан ғилдираклари узилиб кетди

Эронда самолёт ҳавога кўтарилиши билан ғилдираклари узилиб кетди

 

 

«Sepehran Airlines» авиакомпаниясига тегишли Boeing 737 самолёти Машҳад шаҳридан Кирмоншоҳ шаҳрига учиши керак эди. Аммо ҳавога кўтарилганидан сўнг шасси ғилдиракларидан бири узилиб кетган.

Шундан сўнг самолёт двигателида ҳам носозлик юзага келган. Парвоз вақтида самолёт қаттиқ силкингани сабаб йўловчилар устидан юклар тушиб кетган.

 

Маълумотга кўра, ҳодиса оқибатида йўловчилардан ҳеч бири жабрланмаган.

 

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: