Индонезияда қурол-яроғ омборида ёнғин чиқди

Индонезияда қурол-яроғ омборида ёнғин чиқди

Индонезия армиясининг Ғарбий Ява провинциясидаги ўқ-дорилар омборида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда генерал Муҳаммад Ҳасан маълум қилди, дея хабар берди “Antara News” агентлиги.

Унинг қайд этишича, ёнғин ва кейинги портлашлар натижасида ҳеч ким жабрланмаган. Ҳудуд аҳолиси эвакуация қилинди. Ҳасаннинг айтишича, ёнғин назорат остида. Ёнғин сабаблари ўрганилмоқда.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: