Жанубий Кореялик дизайнерлар антиқа иш столи концепциясини намойиш этишди
![](https://hordiq.uz/wp-content/uploads/2024/03/izobrajenie_2024-03-31_213239195.png)
Жанубий Кореялик дизайнерлар клавиатура, динамиклар ва ҳатто монитор ўрнини босувчи иш столи концепциясини намойиш этишди.
Ушбу гаджетларнинг барчаси аллақачон стол ичига ўрнатилган — масалан, монитор бир тугмани босиш орқали чиқади ва қайта йиғилади. Симлар стол оёқларига ўрнатилган.
Ёниқ ҳолатда бу тўлиқ иш столидир, ўчирилганда эса ундан оддий стол сифатида фойдаланиш мумкин.