“Трамп президентлик учун қарилик қилади”

“Трамп президентлик учун қарилик қилади”

Ҳозирда 81 ёшда бўлган АҚШ етакчиси Жо Байден бўлажак президентлик сайловларида ўзининг 77 ёшли рақиби Доналд Трампни ёши туфайли давлат раҳбари бўлишга нолойиқ деб атади. Бу ҳақда Zamon.uz хабар берди.

Оқ уй раҳбари Ню-Ёркдаги сайловолди ташвиқоти чоғида “Трамп бироз қариган ва формаси йўқ” деди.

Американинг амалдаги президенти сайловлар штат тарихида бурилиш нуқтаси бўлиши мумкинлигига ишонч билдирмоқда. Байдентаъкидлаганидек, АҚШнинг келгуси йиллардаги сиёсий йўналиши уларнинг натижаларига боғлиқ бўлади.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: