Нидерландияда совет аскарлари қабристони бир йилда иккинчи марта таҳқирланди

Нидерландияда совет аскарлари қабристони бир йилда иккинчи марта таҳқирланди

Нидерландияда совет аскарлари дафн этилган «Эревелд» ҳарбий қабристони бир йил ичида иккинчи марта вандализмга учради.

RTV Utrecht телеканали маълумотига кўра, ҳодиса Лёсден шаҳри яқинидаги мемориал мажмуада содир бўлган.

Аввалроқ номаълум шахслар ушбу қабристондаги қабртошларни таҳқирлаб, уларга шикаст етказган эди.

Нидерландия мудофаа вазири Дилан Йешилгёз-Зегериус «Совет шон-шуҳрат майдони» мемориал мажмуасидаги қабристоннинг таҳқирланишини қоралаб, бундай ҳаракатларни мутлақо номақбул деб атади.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: