Эрон АҚШнинг Теҳронга нисбатан муносабати ўзгарганини маълум қилди

Эрон АҚШнинг Теҳронга нисбатан муносабати ўзгарганини маълум қилди

Эрон Олий миллий хавфсизлик кенгаши котиби Муҳсин Ризоий АҚШнинг Теҳрон билан мулоқот оҳанги сезиларли даражада ўзгарганини билдирди.

«Улар биз билан мулоқот қилиш оҳангини бутунлай ўзгартирди», — деди Ризоий.

Унинг сўзларини Эроннинг IRIB давлат телерадиокомпанияси келтирмоқда.

Шунингдек, Ризоий АҚШ вице-президенти томонидан юборилган мактубга ҳозирча жавоб қайтармаганини маълум қилди.

Мактуб мазмуни ва Вашингтон позициясидаги ўзгаришлар тафсилоти очиқланмаган.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: