Кўзимга ёш келди!..

Кўзимга ёш келди!..

Ҳозирги кунда пул топиш муаммо бўлган бир вақтда, киракаш акаларимизда ишлар анча сусайиб қолди. Расмдаги дўстимизнинг қизи шаҳарда студент, ўқийди. Ҳозиргина қизи телефон қилиб: «Ота, имконингиз бўлса, озгина пул беринг», деб қолди.
«Бўлди, жоним қизим, ҳозир-да!» деб менга клик оркали картасига пул ўтказиб беришимни сўради. Эрталабдан бери 110 минг сўм ишлаган экан, шундан 100 мингини ўтказиб бердик. Қўлида эса 10 минг сўм қолди. Кўзларимга ёш келди. Ёқилғисига хам пул қолмади. Орияти кучли бу биродарим умуман бировдан ёрдам олмайди, қийналса хам ўзи ҳаракат қилади. Хоҳламайди бировнинг олдида тили қисиқ бўлиб қолишни.
Қизларимизни шунақа қийналиб ўқитиб, вояга етказишнинг ўзи осон эмас.
Оталаримиз бор бўлсин.
Дўстларингизга ҳам юборинг: