Москва ва Эрондаги терактлар ИШИДнинг сўнгги вақтлардаги энг шов-шувли операциялари бўлди – британиялик эксперт
Яқинда ИШИДнинг Ал-Фурқон ташвиқот канали Абу Ҳузайф ал-Ансорийнинг 41 дақиқалик аудиомурожаатини тарқатди. У 22 март куни Москвадаги теракт учун гуруҳ жавобгарлигини тан олди ва «Исломий давлат» эълон қилинганининг ўн йиллиги ҳақида гапирди. У турли мамлакатлардаги террорчилик операцияларини санаб ўтди ва Рамазон ойида «ёлғиз бўриларни» «ҳамма жойда, жумладан, Eвропа, АҚШ ва Исроилда салибчилар ва яҳудийларга ҳужум қилиш ва таъқиб қилишга» чақирди.
Лондон қироллик коллежининг терроризм бўйича эксперти Питер Нoйманнинг Bild’га айтишича, аудиомурожаат биринчи навбатда бошқа террорчиларга ИШИД ҳисобланиши керак бўлган куч бўлиб қолаётганини эслатади. «Мана, биз яна келдик», деб Нойманн буни шундай изоҳлайди.
«Москва ва Эронни ҳисобга олмаганда, ИШИДнинг барча »вилоятлари«дан келган хабарлари жуда камтарона», – дейди у. “Бу террорчилар диний уруш олиб бораётганига ишонишларини эслатишнинг бир тури: бир томондан мусулмонлар, иккинчи томондан «салибчилар ва сионистлар», яъни насронийлар ва яҳудийлар. Бунга Кёлндаги собор ва Венадаги черковларга қилинган ҳужумлар, шунингдек, Истанбулдаги черковга қилинган ҳужумлар киради”.