Блинкен: «АҚШ Украинанинг Россия ҳудудига зарбаларини қўллаб-қувватламайди»
АҚШ маъмурияти Украина армиясининг Россия ҳудудига зарбаларини қўллаб-қувватламайди. Бу ҳақда АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен 2 апрель, сешанба куни Франция ташқи ишлар вазири Стефан Сежурне билан Париждаги учрашуви якунлари бўйича ўтказилган қўшма матбуот анжуманида маълум қилди.
«Украина ҳақида гап кетганда, биринчи кундан бошлаб (махсус операция – таҳририят) биз ёрдам бериш учун қўлимиздан келганини қилишни ўз сиёсатимиз деб ҳисоблаймиз ва кўриб чиқамиз. Шу билан бирга, биз Украинанинг ўз (Украина. – таҳр.) ҳудудидан ташқаридаги зарбаларини қўллаб-қувватламаймиз ёки маъқулламаймиз», – деб жавоб берди у Вашингтон Киевнинг Россия нефтни қайта ишлаш заводларига ва ёқилғи-енергетика комплекси объектлари зарба беришини «тўғри стратегик ёндашув» деб биладими, деган саволга жавоб берди.
Сежурне, ўз навбатида, Украина «қонуний мудофаа ҳуқуқига эга» эканлигини таъкидлади.