Фақат менинг нархим тушиб кетаяпти!..

Фақат менинг нархим тушиб кетаяпти!..

Чунки “срок” деган нарса менда ҳам бор. У эса кундан кунга ўтиб бораяпти. Бошқа нарсаларнинг  нархи эса дақиқа сайин ошиб кетаяпти.
Мана, масалан, бугун 2 апрелдан Тошкент ҳайвонот боғига кириш чипталари нархлари оширилади, дея хабар бермоқда Тошкент ҳайвонот боғи Матбуот хизмати.
Унга кўра, бундай қарор ҳайвонларни парваришлаш ва даволаш харажатлари ошиши муносабати билан қабул қилинган.
“Тошкент ҳайвонот боғи ўз истиқомат қилувчиларининг фаровонлиги ҳақида тинимсиз ғамхўрлик қилади, уларнинг парвариши, саломатлиги ва фаровонлиги учун доимо сармоя киритади. Бироқ, буларнинг барчаси катта молиявий инвестицияларни талаб қилади, улар нархларнинг ошиши билан ортади”, – дейилади хабарда.
Шунингдек, чорва еми нархининг ошиши, коммунал хизматлар (электр энергияси, газ, сув) нархининг ошиб кетишининг ўрнини қоплаш ва ҳайвонларни парвариш қилишни юқори даражада сақлаш зарурати билан боғлиқ.
Дўстларингизга ҳам юборинг: