Оталиққа олиниши лозим бўлган 500 мингдан ортиқ ёшлар белгилаб олинди
Ёшларни хатловдан ўтказиш якунларига кўра, оталиққа олиниши лозим бўлган 500 мингдан ортиқ ёшлар белгилаб олинди
АОКАда ўтказилган брифингда Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсуддинов Бош прокурорнинг мамлакатимиз аҳолисига йўллаган мурожаатида қайд этилган масалалар ижроси юзасидан амалга оширилган ишлар, кўрилган чоралар ҳақида маълумот берди:
Ўтган даврда прокурорлар секторларидаги “Темир дафтар”га киритилган 5 мингдан зиёд оила, “Аёллар” ва “Ёшлар дафтарлари”га киритилган 243 456 нафар хотин – қизлар
ва 12 332 нафар ёшларга ҳар томонлама кўмак беришга доир ишлар изчил давом эттирилди.
1501 нафар ёшларнинг иш билан таъминланишида, 2 382 нафарига ўзини ўзи банд қилишида, 2 312 нафарининг касб – ҳунар ва хорижий тилларни ўрганиш курсларида ўқитилишида, 1 103 нафарига моддий ёрдам ажратилишида кўмаклашилди.
Аҳоли бандлигини таъминлаш, экологик муҳитни асраб – авайлаш борасидаги вазифалар ижроси устидан назорат кучайтирилган ҳолда олиб борилмоқда.
Биргина, аҳоли бандлигини таъминлаш соҳасида 168 та прокурор назорати ҳужжатлари қўлланилди, 87 нафар шахс интизомий, маъмурий ва моддий жавобгарликка тортилди,10 та жиноят иши қўзғатилди ҳамда 309 нафар шахснинг бузилган ҳуқуқлари тикланди.
755 нафар тадбиркорга 156 млрд. сўмлик кредит, 284 нафарига лицензия ва рухсатнома берилишида, 1635 нафарига коммуникация тизимларига уланишида, 1 405 нафарига бошқа муаммолари ҳал қилинишида амалий ёрдам кўрсатилди.
Кўрилган чоралар натижасида республикадаги маҳаллаларнинг 7 762 тасида (82,2%) жиноят қайд этилмади, 1 364 таси (14,4%) жиноятчилик барқарор сақланиб қолинишига ва камайишига эришилди.