Бор-йўғи 2 ойда шу-у-у-нча машинами?!

Бор-йўғи 2 ойда шу-у-у-нча машинами?!

Ўзбекистон 2024 йилнинг январь-февраль ойларида хориждан қиймати 85,7 млн АҚШ долларига 3 502 та электромобиль импорт қилган.

Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, электромобиллар импорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 2663 тага ёки 4 баробарга ошган.

Ўзбекистон 2 ойда 7 та хорижий давлатдан электромобиль импорт қилган.

2 ойда Ўзбекистон энг кўп электромобиль импорт қилган давлатлар:

  • Хитой – 3 479 та;
  • БАА – 8 та;
  • Ҳонгконг – 5 та.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: