Ўзбекистон миллий метрология институти халқаро эътирофга сазовор бўлди
Ўзбекистон миллий метрология институтининг Вақт ва частота лабораторияси Халқаро ўлчовлар ва тарозилар бюросининг (BIPM) Халқаро атом вақти (TAI) гуруҳига тўла ҳуқуқли аъзо бўлиб, халқаро эътирофга сазовор бўлди.
Шунингдек, лаборатория BIPM Вақт ва частота маслаҳат қўмитаси (CCTF) томонидан доимий равишда олиб бориладиган CCTF-К001.UTC асосий солиштиришда иштирок эта бошлади.
Бу ўз навбатида институтда ҳосил қилинган Вақт ва частота эталони ҳамда Вақт ва частота лабораториясидаги мавжуд намунавий ўлчаш воситалари метрологик кузатилувчанлигини Халқаро бирликлар тизими (SI) гача таъминлаш имкониятини беради.