«Чиқиндихонага айланган кичик саноат зонасининг эгаси борми?»

«Чиқиндихонага айланган кичик саноат зонасининг эгаси борми?»

Ижтимоий тармоқларда «Чиқиндихонага айланган кичик саноат зонасининг эгаси борми?» сарлавҳаси остида берилган хабар бўйича Жиззах вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ве иқлим ўзгариши бошқармаси, Жиззах шаҳар экология инспекцияси, Санитар тозалаш ишларини ташкил этиш республика марказининг Жиззах вилоят ҳудудий филиали, “Eko-House” МЧЖ ҳамда «Шодлик» МФЙ ҳоким ёрдамчиси билан ҳамкорликда ўрганиш ишлари олиб борилди.

Ўрганишлар давомида кичик саноат зонаси ҳудудига аҳоли томонидан ноқонуний ташлаб кетилган қаттиқ, маиший ва қурилиш чиқиндиларини бартараф этиш учун чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилиб, “Eko-House” МЧЖ томонидан чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш махсус техника воситалари ажратилиши ҳақида келишиб олинди. Ҳудудни тозалаш ишлари 2024 йил 4 апрель куни амалга оширилади.

«Шодлик» МФЙ ҳудудидаги кичик саноат зонасида олиб бориладиган тозалаш ишлари юзасидан 2024 йилнинг 4 апрель куни қўшимча маълумот берилишини маълум қилинди.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: