Apple 600дан ортиқ ходимини ишдан бўшатди
Apple Калифорнияда 614 нафар ходимини ишдан бўшатди, деб ёзади “CNBC” штат Бандликни ривожлантириш департаментига тақдим этилган компания ҳужжатларига таяниб.
Ишдан бўшатилган ходимлар Санта-Кларадаги саккизта жойда ишлаган. Уларга 2024 йил 28 март куни ишдан бўшатиш ҳақида маълум қилинди, қарор 27 майдан кучга киради. Улар қандай лойиҳалар устида ишлагани кўрсатилмаган.
“San Francisco Chronicle» маълумотларига кўра, машинасозлик усталари, асбоб-ускуналар бўйича муҳандислар ва маҳсулотларни лойиҳалаш бўйича муҳандислар ишдан бўшатилди
“Bloomberg»нинг аниқлик киритишича, “Apple»нинг “махфий” корхонаси жойлашган манзилда камида 87 киши “Apple Watch” ақлли соати учун ўзининг мисроЛЕД дисплейини ишлаб чиқишда ишлаган.