Эрингиз сизни севадими?
Бир аёлдан:
— Эрингиз сизни севадими? — деб сўрашганда шундай жавоб қилди:
— Мен севги-муҳаббатни билмайман, лекин эрим иш вақти тугаган заҳоти рўзғор учун кундалик нарсаларни харид қиладию, уйга шошади. У ҳамиша мен билан уйда таомланишга интилади. У ҳамиша пиширган таомларимни мақтайди. У ҳар сафар уйга эшикдан кириб келганида, табассум қилади. У касал бўлганимда парваришлайди… Мен севги-муҳаббат нималигини билмайман. Мен уни хис қиламан…