Ўзбекистонда электромобиллар нархи оша бошлади!..

Ўзбекистонда электромобиллар нархи оша бошлади!..

Ўзбекистонда ўрнатилаётган монополия ортидан хусусий автосалонлар сунъий равишда бўлсада, электромобиллар нархини оширган. Бу айниқса, Ўзбекистонда энди-энди оммалашиб бораётган моделларда кузатилмоқда.
Масалан Хитойдаги GM заводи билан ҳамкорликда чиқариладиган Buick Velite 6 электромобили бир-икки ҳафта олдингига қараганда, 1,5-2 минг доллар қиммат нархда таклиф қилинмоқда. Олдинроқ ушбу модел нархи 17-18 минг долларгача тушган бўлса, ҳозирда хусусий тадбиркорлар 19,5 минг доллардан нарх таклиф қилишмоқда.
BYD моделларда ҳам нархлар кўтарилган. Аммо бу сегментдаги ўта кучли рақобат фонида кўп электромобиллар олиб кирилгани (1 апрелгача) боис, нарх ўсиши 500 доллар атрофида сақланиб турибди.
Дўстларингизга ҳам юборинг: