40 нафар конгрессмен Байдендан Исроилга қурол етказиб беришни тўхтатишни сўради
40 нафар америкалик конгрессмен АҚШ президенти Жо Байден ва Давлат котиби Энтони Блинкенга мурожаат қилиб, Исроилга ҳужум қуролларини топширишни тўхтатишни сўради.
Бу ҳақда давлат раҳбари ва Давлат департаменти раҳбарига йўлланган тегишли хатдан маълум бўлди.
Ҳужжатга кўра, бу Ғазо секторида сўнгги пайтларда инсонпарварлик ёрдами билан шуғулланувчи ходимларнинг ўлими ва доимий равишда кучайиб бораётган гуманитар инқироз муносабати билан қилинган.
“Биз сизни яна бир бор ҳаво ҳужуми бўйича тергов якунланмагунча ҳар қандай ҳужум қуролларини етказиб беришдан тийилишга чақирамиз”, — дейилади матнда.