Француз сиёсатчиси: Тезроқ бу тузоқдан халос бўлайлик, НАТОдан чиқиб, тинчлик ўрнатамиз!
Франция НАТОни имкон қадар тезроқ тарк этиши керак, бу ташкилотда қолиш жуда хавфли бўлиб бормоқда. Бундай фикрни Х ижтимоий тармоғида Франция ватанпарварлари партияси етакчиси Флориан Филиппо билдирди.
У АҚШ давлат котиби Энтони Блинкеннинг Украинанинг альянсга аъзо бўлиш эҳтимоли ҳақидаги сўзларига шундай жавоб берди.
“Американинг ақлдан озган ва ўта хавфли баёноти! Тезроқ бу тузоқдан халос бўлайлик, НАТОдан чиқиб, тинчлик ўрнатамиз!” — деб ёзган Флориан Филиппо.
Сиёсатчининг фикрича, АҚШ ҳаракатлари дунёни учинчи жаҳон урушига яқинлаштирмоқда, унинг биринчи қурбонлари Европа давлатлари, жумладан, Франция бўлади.