АҚШ Хитойни огоҳлантирди

АҚШ Хитойни огоҳлантирди

АҚШ молия вазири Жанет Йеллин Хитойни Россияга қарши жорий этилган санкцияларга риоя қилмаслик хавфли оқибатларга олиб келишидан огоҳлантирди. Бу ҳақда у бош вазир ўринбосари Хэ Лифен билан учрашувда айтди, деб ёзади The Financial Times.

Унинг сўзларига кўра, Россия ҳарбий машинасига ёрдам бериш учун ҳар қандай компанияларга, шу жумладан Хитойга қарши чоралар кўрилади.

Бундан сал олдин АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен Европа иттифоқчиларига Хитой Россияга хавотирли даражада ёрдам бераётганини айтди. Пекин Россия Федерациясига Украинага қарши уруш олиб боришда ёрдам бераётганини расман инкор этишда давом этмоқда ва аксинча, Ғарбни уруш оловига ёғ қуйишда айбламоқда.

Дўстларингизга ҳам юборинг: