Қашқадарёдаги мактабда болалар томонидан калтакланган бола соғайиб кетмаганлиги айтилди

Қашқадарёдаги мактабда болалар томонидан калтакланган бола соғайиб кетмаганлиги айтилди

Ижтимоий тармоқларда «Мактабда болалар томонидан калтакланган ўғлим соғайиб кетмади» номли мурожаат юзасидан расмий муносабат билдирилди.

Мазкур мурожаат ижтимоий тармоқларда ёритилишдан аввал ҳам Қашқадарё вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси томонидан ўрнатилган тартиб асосида Қарши туманидаги 55-мактаб фаолияти ўрганилган.

Шунингдек, ўқувчилар ўртасида юзага келган ҳолат ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан ўрганилиб, қонуний тўхтамга келинган.

Маълумот учун, Қашқадарё вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқарма бошлиғининг 2024 йил 19 мартдаги тегишли буйруғи билан Қарши туманидаги 55-сонли умумий ўрта таълим мактаб директори М.П билан Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 157-моддаси 2-қисмига асосан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган.

Ҳозирда ваколатли ташкилотлар томонидан ўрганиш ишлари амалга оширилмоқда.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: