Сенегалда янги ҳукумат тузилди
Сенегалда янги ҳукумат тузилди, унинг таркибига 25 вазир ва беш давлат котиби киради.
Бу ҳақда Сенегал матбуот агентлиги хабар берди.
Интеграция ва ташқи ишлар вазири лавозимини ҳукуматдаги тўрт нафар аёлдан бири Ясин Фалл эгаллади. Генерал Бирам Диоп Қуролли кучлар вазири, Жан-Батист Тин ички ишлар вазири, Усмон Диагне эса адлия вазири ва муҳрлар сақловчиси бўлди.
Иқтисодиёт, режалаштириш ва ҳамкорлик вазири лавозимига Абдураҳмон Сарр, балиқчилик, денгиз ва порт инфратузилмаси бўлимига Фатоу Диуф, энергетика, нефт ва тоғ-кон саноати вазири лавозимига Бирам Сулей Диоп тайинланди.