Бирлашган Араб Амирликлари Ғазога 26 марта ёрдам юборди

Бирлашган Араб Амирликлари Ғазога 26 марта ёрдам юборди

Бирлашган Араб Амирликлари (БАА) Ғазо сектори шимолига 26 марта гуманитар ёрдам етказди.

БАА WАМ ахборот агентлигининг хабар беришича, мамлакат Мудофаа вазирлиги баёнотида ёрдам етказиб бериш операцияси БАА Ҳарбий ҳаво кучларининг 2 та C17 самолёти ва Миср Ҳарбий ҳаво кучларининг 2 та C296 самолёти томонидан амалга оширилганини билдирган.

Баёнотда операция 26 марта амалга оширилгани ва бу сафар сектор шимолидаги бўш ерга 82 тонна озиқ-овқат ва инсонпарварлик ёрдами туширилгани қайд этилди.

Бу маълумотларга кўра, БАА президенти Муҳаммад бин Зайд кўрсатмаси билан 29 февраль куни «Меҳрибонлик қушлари» номи остида бошланган операция давомида Ғазо секторига ҳаво орқали етказилган инсонпарварлик ёрдами ҳажми 1483 тоннага етган.

7 октабрдан буён Исроилнинг Ғазо секторига уюштирган ҳужумларида 33 175 фаластинлик, жумладан 14 500 бола ва 9 560 аёл ҳалок бўлди, 75 886 нафари яраланди.

Минглаб қурбонлар вайроналар остида ётибди, бироқ фуқаролик инфратузилмаси ҳам вайрон бўлмоқда: одамлар бошпана топадиган касалхоналар ва таълим муассасаларига зарба берилди.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: