Оҳангаронда ҳомиладор аёл ва боласи вафот этгани бўйича жиноят иши очилди

Оҳангаронда ҳомиладор аёл ва боласи вафот этгани бўйича жиноят иши очилди

Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилояти, Оҳангарон шаҳрида ҳомиладор аёл қорнидаги ҳомиласи билан вафот этгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Бош прокуратура матбуот хизматининг хабар беришича, ушбу ҳолат юзасидан прокуратура томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.

“Текшириш ҳаракатлари ҳар томонлама, тўлиқ ва холисона ўтказилиши ва натижаси бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади”, — дейилади хабарда.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: