Киев Украина қўшинлари Запорижье АЭСига қилинган ҳужумларда иштирок этмаганини маълум қилди
Украина Мудофаа вазирлиги ҳарбий разведкаси вакили Андрей Юсовнинг айтишича, Энергодардаги Запорожье атом электр станциясига қилинган ҳужумларда украиналик ҳарбийлар иштирок этмаган.
Унинг сўзларидан «Украйинска правда» иқтибос келтирмоқда.
«Украина Запорожье атом электр станцияси ҳудудида ҳеч қандай қуролли провокацияларга алоқадор эмас», – деди Юсов.