Lenovo “қоғоз” экранли планшетни тақдим этди
Lenovo ўзининг янги “Xiaoxin Pad Plus Comfort Edition” планшетини намойиш этди.
Янги маҳсулотнинг ўзига хос хусусияти — бу “қоғоз»га ўхшаш дисплей экран, деб ёзади “Gizmochina”.
Яъни унда дисплей диагонали 12,7 дюймли, 2944×1840 ўлчамдаги “қоғоз” мавжуд. Экран “E-Ink” технологиясидан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқарилган бўлиб, у қурилмадан узоқ вақт фойдаланишда кўз зўриқишини камайтиради.
Шунингдек, дисплей порлашни 80%га камайтирадиган АГ нано ўлчамли ўйма технологиясини олди.
Планшетда 8 ядроли процессор мавжуд, аммо “Lenovo” чипнинг ўзига хос моделини ошкор қилмайди.
Планшет 8 ГБ тезкор хотира ва 128 ГБ хотирага эга бўлди. Қурилма 10200 мА/соат батареяда ишлайди, у етти соат узлуксиз видео томоша қилишга етади.
Фотосуратлар ва видеолар учун 8 мегапикселли камера ва юзни аниқлашни қўллаб-қувватлайдиган 13 мегапикселли “олд камера” ишлатилади. Бундан ташқари, “Dolby Atmos” қўллаб-қувватлайдиган тўртта динамик ўрнатилган.