БАА Ғазога 26 марта гуманитар ёрдам юборди

БАА Ғазога 26 марта гуманитар ёрдам юборди

Бирлашган Араб Амирликлари (БАА) Ғазо сектори шимолига 26 марта гуманитар ёрдам етказди.

БАА WАМ ахборот агентлигининг хабар беришича, мамлакат Мудофаа вазирлиги баёнотида ёрдам етказиб бериш операцияси БАА Ҳарбий ҳаво кучларининг 2 та C17 самолёти ва Миср Ҳарбий ҳаво кучларининг 2 та C296 самолёти томонидан амалга оширилган.

Баёнотда операция 26 марта амалга оширилгани ва бу сафар сектор шимолидаги бўш ерга 82 тонна озиқ-овқат ва инсонпарварлик ёрдами туширилгани қайд этилди.

БАА президенти Муҳаммад бин Зайд кўрсатмаси билан 29 февраль куни «Меҳрибонлик қушлари» номи остида бошланган операция давомида Ғазо секторига ҳаво орқали етказилган инсонпарварлик ёрдами ҳажми 1483 тоннага етган.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: