АҚШ Украинага 138 миллион долларлик ҳарбий техника сотади

АҚШ Украинага 138 миллион долларлик ҳарбий техника сотади

АFP хабар беришича, гап зудлик билан зарур бўлган ҳарбий техникаларни сотиш ҳақида кетмоқда. Хусусан, Киев Россиянинг ракета ҳужумларига қарши мудофаа имкониятларини кенгайтириши керак. Шу мақсадда Украина аввал етказиб берилган Hawk ҳаво мудофаа тизимларини таъмирлаш учун эҳтиёт қисмлар олади.

Шу билан бирга, 2023 йил октябр ойи охиридан бери Америка Конгресси Украинага 60 миллиард долларлик ёрдам пакети бўйича келиша олмаяпти.

Аввалроқ Володимир Зеленский қўшимча ёрдамсиз унинг мамлакати Россия билан урушда мағлубиятга учраши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирган эди.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: