Исроил Эрондан зарба кутмоқда

Исроил Эрондан зарба кутмоқда

Исроил расмийлари Эрон 12 апрелдан кейин зарба бериши мумкинлигини тахмин қилмоқда.

The Times of Israel нашрининг ёзишича, Исроил Теҳрон Рамазон ҳайити тугагунига қадар ҳеч қандай қадам ташламайди, деб ҳисоблайди.

“Армия, шунингдек, ҳужум фуқаролик эмас, балки ҳарбий ёки стратегик нишонларга қаратилганига ишонади”, — дейилади нашр.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: