Байден: Украинадаги можаронинг натижаси АҚШ Конгресси ҳаракатларига боғлиқ
АҚШ Конгрессининг Киевга маблағ ажратишни давом эттириш масаласи бўйича қарори Украинадаги можаро оқибатини белгилаб беради. Бу фикрни АҚШ президенти Жо Байден билдирди.
Япония Бош вазири Фумио Кисида билан музокаралар якунлари бўйича ўтказилган матбуот анжуманида гапирган Байден, Украинадаги можаро АҚШ Вакиллар палатаси спикери Майк Жонсон овоз беришдан сўнг якунланишини айтди. Бу ҳақда “ТАСС” хабар бермоқда.