Франция Россиядан Европа Иттифоқининг бошқа мамлакатларига қараганда кўпроқ газ сотиб олади – Politico
Харидларнинг бундай суръати 2024 йилнинг дастлабки уч ойида кўрсатилган – суюлтирилган газ учун 600 миллион евро. Шу билан бирга, Франция президенти баланд овозда «ўзини Украинанинг энг ишончли ҳимоячиларидан бири сифатида кўрсатмоқда». Мамлакат расмийлари TotalEnergies миллий энергетика компанияси ва Москва ўртасида газ сотиб олиш бўйича шартнома анча олдин тузилган ва ундан чиқиш қийин, деб баҳона қилмоқда. Уй хўжаликларини таъминлаш учун газ керак. Газ учун пул тўламаслик мумкин эмас, тўлаш ва газ олмаслик маъносиз, деб тушунтиради Франция Энергетика вазирлиги вакили.