Ким Чен Ин армияни урушга тайёргарлик кўришга чақирди
![](https://hordiq.uz/wp-content/uploads/2024/04/izobrajenie_2024-04-11_203642681.jpg)
Корея марказий телеграф агентлигига кўра, Ким Чен Ин армияни урушга тайёргарлик кўришга чақирди.
Хабарда айтилишича, Шимолий Корея етакчиси 10 апрел куни «Ким Ир Сен” номидаги ҳарбий-сиёсий университетга ташрифи чоғида мамлакат армиясини “урушга аввалгиданда яхшироқ тайёрланишга” чақирган, шунингдек, Сеул шаҳри макетини кўздан кечирган.