Бор-йўғи 1.000$ талаб қилган!..
Андижон шаҳар электр таъминоти корхонаси юрисконсульти Г.Э., “E.H.” МЧЖнинг 57 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги ҳолати бўйича расмийлаштирилган далолатнома ва тўпланган ҳужжатларни ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларга юбормасдан, етказилган зарарни йўқ қилиб бериши эвазига 1.000$ талаб қилиб, шундан 400$ ва 5 млн сўмни таниши орқали олган вақтида ушланган.