Ҳайдовчилар «кайф» қиладиган чуқурлар!.. (видео)
Ростдан ҳам маза қиласан. Секин келасан, машинангнинг аввал бир томони тушади, кейин иккинчи томон, ана шундай ошқозонингдагилар чайқалиб ҳазм бўлиши тезлашади. Мабодо тез келиб қолсанг борми, нафақат сенинг, балки машиангнинг ҳам ҳамма ёғи «ҳазм» бўлади. Айниқса, ғилдираклар. Бундай чуқурларни кўпайтириш керак. Аслида, улар жудаям кўп. Ҳаддан зиёд кўп. Бироқ яна кўпайтириш керак. Ана шунда ҳеч ким радарга тушмайди. Сал-пал «пробка» бўлади. Аммо ҳечқиси йўқ. «Зато» усталарнинг завқлари ошади, киссалар қаппаяди…