Швейцария Европанинг Sky Shield ҳаво мудофааси лойиҳасига қўшилди
Швейцария Мудофаа вазирлигининг хабар беришича, мамлакат ҳукумати бутун Европа бўйлаб ҳаво ва ракетага қарши ягона тизим яратиш лойиҳасида иштирок этишини маъқуллаган.
Sky Shield тизими орқали Европа давлатлари ҳар қандай ҳаво таҳдидидан ҳимоя қилиш учун қисқа, ўрта ва узоқ масофали ҳаво мудофаа тизимларини мувофиқлаштиради.
Шу билан бирга, бетараф мақомдаги Швейцария расмийлари бу дастурда қай даражада иштирок этиши ва қандай тизимларга эга бўлишини мустақил ҳал қилишига урғу беради.