“Бунёдкор” клубига Илёс Зейтуллаев бош мураббий этиб тайинлангани рад этилди

“Бунёдкор” клубига Илёс Зейтуллаев бош мураббий этиб тайинлангани рад этилди

Италия А сериясида ўйнаган биринчи ўзбекистонлик футболчи Илёс Зейтуллаев “Бунёдкор” футбол клуби бош мураббийи этиб тайинлангани ҳақида хабар тарқалди. Ушбу хабар клуб матбуот хизмати томонидан рад этилди.

“ОАВда тарқалган хабарлар бўйича қуйидагиларни маълум қиламиз, “Бунёдкор” футбол клуби Илёс Зейтуллаев билан шартнома тузилганини тасдиқлайди. Аммо мутахассис “Бунёдкор” клубининг асосий жамоа бош мураббийи эмас, балки ёрдамчи мураббийи сифатида фаолият юритади, яъни бугунги кунда “Бунёдкор” жамоаси бош мураббийи Сергей Арслонов, унга Анвар Ғофуров ҳамда Илёс Зейтуллаев жуфтлиги ёрдам беради”, — дейилади матбуот хизмати хабарида.

Собиқ футболчи Илёс Зейтуллаев Ўзбекистон терма жамоаси сафида 10 бора майдонга тушиб, рақиблар дарвозасига икки бор тўп киритган.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: