Помпейда янги ноёб артефактлар топилди

Помпейда янги ноёб артефактлар топилди

Қазишмалар пайтида моҳирлик чизмалар билан ҳошияланган, илгари номаълум бўлган хона топилди. Мозаика ва фрескаларнинг услуби хона зиёфатлар учун ишлатилганидан далолат беради, деб хабар беради «Подробно.уз» мухбири.

Хонанинг ўлчами узунлиги 15 метр ва кенглиги 6, қурилишнинг тахминий санаси милоддан аввалги 60-14 йиллар. Деворлардаги фрескалар Троя уруши қаҳрамонлари ва юнон мифологиясига бағишланган.

Помпей парки директори Габриел Зухтригел, «деворлар мой лампалар излари кўринмаслиги учун қора рангга бўялган», деди. – «Одамлар қуёш ботганидан кейин бу хонага киришди, милтилловчи лампалар ва бир-икки стакан яхши шароб фрескаларни жонлантирди.»

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: