Халқаро биатлон иттифоқининг собиқ раҳбари Андерс Бессеберг қамалди

Халқаро биатлон иттифоқининг собиқ раҳбари Андерс Бессеберг қамалди

Норвегия суди Халқаро биатлон иттифоқи (IBU) собиқ раҳбари Андерс Бессебергни коррупция иши бўйича уч йилу бир ойга озодликдан маҳрум қилди. Бу ҳақда NRK хабар берди.

78 ёшли Бессеберг 2009-2018 йиллар давомида Россия расмийларидан пора олганликда айбланган. У ўнта айбловдан тўққизтаси бўйича айбдор деб топилди.

Хусусан, Бессеберг қимматбаҳо соатларни пора тариқасида олган.

Суд Бессебергдан олиб қўйилган соатлар ва 1,4 миллион Норвегия кронасини (тахминан 121 минг евро) мусодара қилди.

Бессеберг ҳукм устидан шикоят қилишини айтди.

Маълумот учун, Андерс Бессеберг 1993 йилдан 2018 йилгача Халқаро биатлон иттифоқини бошқарган.

2021 йил январ ойида IBU мустақил комиссияси Бессеберг «деярли барча ҳаракатларида Россия манфаатларини доимий равишда илгари сургани ва ҳимоя қилгани» ҳақида ҳисобот эълон қилди.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: