Нетаняҳу Байден билан суҳбатдан кейин Эронга тезкор қарши ҳужумлардан воз кечди

Нетаняҳу Байден билан суҳбатдан кейин Эронга тезкор қарши ҳужумлардан воз кечди

АҚШ президенти Жо Байден Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳуни тунги ҳужумдан сўнг Эронга тезда жавоб қайтаришдан қайтарди. Бу ҳақда “New York Times” нашри хабар берди.

 

Нашрнинг ёзишича, жавоб ҳужумини Исроил ҳукуматининг бир қанча аъзолари қўллаб-қувватлаган, бироқ Эроннинг ҳужумидан жиддий зарар етмагани, шунингдек, Нетаняҳунинг Байден билан телефон суҳбати унинг бекор қилинишига сабаб бўлган.

 

Исроил Ҳарбий вазирлар маҳкамаси аъзоси Бени Ганцнинг сўзларига кўра, Исроил вақти келганда Эрон ҳужумига жавоб беради.

 

“Эрон таҳдиди кучайган ҳозирги шароитда, биз минтақавий коалиция тузамиз. Эроннинг ҳужумига ўзимизга қулай пайтда ва усулда жавоб қайтарамиз”, – дея таъкидлади Ганц.

Дўстларингизга ҳам юборинг: