Ана холос! Машиналарини қандай сотишни билмаган «UzAvtoMotors» давлат ташкилотларига «Оникс»ни мажбурлаб ўтказишга уринмоқда
Ўзавтосаноат хатига кўра, давлат идораларига машина 24 ойга фоизсиз бўлаб тўлашга таклиф қилинмоқда.
Бозор қийматига ҳисобласак, бир йиллик омонат фоизлари ўртача 25 фоизни ташкил қилади. Яъни сиз шунчаки пулингизни омонатга қўйсангиз, у 25 фоиздан 27 фоизгача «туғади». Икки йилда 50 фоиз. Агар «Оникс»нинг энг қиммат модели 215,6 млн сўм бўлса, бунда 107,8 млн сўм тўлаб, худди шу суммани 2 йил фоизсиз бўлиб тўлашингиз мумкин. 107 млн сўмни 25 фоизли шартда омонатга қўйсангиз, у икки йилда сизга салкам 54 млн сўм фойда келтиради. Қиёсан олсак, «UzAvtoMotors» шундоқ ҳам 15 млн чегирма билан сотаётган машинасини 54 млн зиёнига бўлса-да сотишга ҳам тайёр.