Огоҳ бўлинг! Бола ўғрилари пайдо бўлгани айтилмоқда (аудио)

Огоҳ бўлинг! Бола ўғрилари пайдо бўлгани айтилмоқда (аудио)

Айтишларича, кеча 19:50 лар атрофида Бухоро вилояти, Шофиркон тумани, Кўришкент МФЙ Ўзган қишлоғи 2-кўчада бола ўғрилиги ҳолати юз берган:

2012 йилда туғилган Т.Г. кўчада ўртоқлари билан ўйнаб юрганида, қора рангли, давлат рақамлари бекитилган “Кобальт” автомашинаси келиб, қизчага куч ишлатиб, автомашинага босиб олиб кетган. Автомашина ичида икки аёл ва бир эркак қизни ура бошлаган, 1 км лар масофа юрилгач, машина чуқурга тушиши натижасида эшик очилиб кетиб, қизча уларнинг қўлидан қочиб кетган. Бақир-чақир қилиб одамларни ёрдамга чақиргач, босқинчилар номаълум томонга кетиб қолишган.

Ота-оналар, доим фарзандларингизга кўз-қулоқ бўлинг, қоронғи пайтда назоратсиз қолдирманг, зеро огоҳлик — давр талаби.

Дўстларингизга ҳам юборинг: