Андижонда Telegram орқали фуқароларнинг пулларини ўзлаштирган йигит ушланди
Киберхавфсизлик марказига кўра, йигит Фарғона шаҳрида яшовчи аёлни алдаб, унинг қарийб 5 миллион сўм пулини ўзлаштирган.
Маълум қилинишича, Фарғона шаҳрида яшовчи 26 ёшли аёл А.С. ИИБга мурожаат қилиб, Телеграм мессенжерида номаълум шахс томонидан банк картасидаги 4 млн 570 минг сўм пуллари фирибгарлик йўли билан ўзлаштирилганини маълум қилган.
Тезкор-қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлинмалари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Андижон шаҳрида яшовчи 22 ёшли Ж.Р. содир этгани аниқланган. Гумонланувчи сифатида тергов органларига жалб этилган Ж.Р. Telegram орқали жабрланувчи аёл билан танишиб, унинг аёллар кийим-кечакларини сотиб беришга келишиб, олдиндан 4 млн 570 сўм пулларини банк картасига ўтказдириб олиб, сўнг ёзишмаларни ўчириб юборган.