Сиднейдаги черковда епископга пичоқ билан ҳужум қилинди
Сиднейдаги черковда епископга пичоқ билан ҳужум қилинди. Маълумотларга кўра, ҳужум натижасида епископ ва яна уч киши яраланган. Жиноятчи полиция томонидан қўлга олинган.
Бу сўнгги кунларда Сиднейда содир этилган иккинчи қуролли ҳужумдир. 13 апрел куни шаҳардаги савдо марказларидан бирида пичоқ билан қуролланган эркакнинг одамларга ҳужум қилиши натижасида 6 киши ҳалок бўлган ва бир неча киши жароҳатланган эди.