Танзанияда табиий офат сабаб 58 киши қурбон бўлди
![](https://hordiq.uz/wp-content/uploads/2024/04/vlhmlr0sdtkgiao.jpeg)
Танзанияда ёғаётган кучли ёмғирлар тошқинларга сабаб бўлмоқда. Табиий офат натижасида 58 киши қурбон бўлди, — дейилади «Agence France-Presse» нашри эълон қилган хабарда. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Ўн мингдан зиёд турар-жойлар шикастланган, 76,6 мингта фермер хўжаликлари зиён кўрган.