Нью-Йоркда Трампга қарши шов-шувли жиноий иш бўйича суд мажлислари бошланди
Нью-Йоркда АҚШнинг собиқ президенти Доналд Трампга қарши шов-шувли жиноий иш бўйича суд мажлислари бошланди.
Сиёсатчи актриса Сторми Дэниелсга “шахсий муносабатларни” ошкор қилмаслик эвазига 130 минг доллар берганлик ва тўловни яшириш мақсадида Trump Organization компаниясининг молиявий ҳисоботларини сохталаштирганлик билан боғлиқ жиноий ишда айбланяпти. Трамп суд мажлисида шахсан иштирок этмоқда.
Агар суд собиқ президентни айбдор деб топса, у АҚШ тарихида жиноий жавобгарликка тортилган биринчи президент бўлaди.